Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

33 ёшли Перин фаолиятини Б Серияда давом эттириши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» дарвозабони Маттиа Перин фаолиятини «Палермо»да давом эттириши мумкин.

Инсайдер Николо Скиранинг маълумотига кўра, Сицилия клуби 33 ёшли италиялик посбонни ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Перинга 2029 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилингани ҳақида ҳам хабарлар бор.

Футболчининг агенти Алессандро Луччи билан музокаралар олиб борилмоқда. Айни пайтда Периннинг келажаги борасида вазият тўлиқ ҳал қилинмаган: сўнгги хабарларга кўра, «Ювентус» ҳам дарвозабонни жамоада сақлаб қолиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Перин 2018 йилдан буён «Ювентус» шарафини ҳимоя қилиб келади. У 2020/21 йилги мавсумни ижара асосида «Женоа»да ўтказган.

Ўтган мавсумда италиялик дарвозабон «Ювентус» сафида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол ўтказиб юборди ва 3 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлади.

«Палермо» эса Италия Б Серия чемпионатида иштирок этади. Жамоа ўтган мавсумни 4-ўринда якунлаган, аммо плей-офф орқали А Серия йўлланмасини қўлга кирита олмаган.

Киритилди: 18:18, 21.08.2026.
Ўқилди: 546 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик