Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Мареска Доку қанча муддатга сафдан чиққанини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска жамоа вингери Жереми Докунинг жароҳати ҳақида маълумот берди.

Бельгиялик футболчи «Арсенал»га қарши Англия Суперкубоги баҳсида биринчи бўлимдан сўнг алмаштирилганди. Маресканинг айтишича, Доку болдир мушагида оғриқ ҳис қилган.

«Афсуски, ўтган ўйинда у болдир мушагида енгил оғриқ борлигини айтди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам уни 45 дақиқа ўйнатишни режалаштиргандик. Шунинг учун танаффусдаги алмаштириш аввалдан режалаштирилган эди.

Ҳозирги ҳолатга кўра, Доку икки ёки уч ҳафтани ўтказиб юборади. Бундан кўп эмас», — деди Мареска.

Шу тариқа, 24 ёшли вингер «Манчестер Сити»нинг янги мавсумдаги дастлабки учрашувларида жамоага ёрдам бера олмайди.

«Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасининг 1-турида 23 август куни ўз майдонида «Борнмут»ни қабул қилади.

Киритилди: 20:09, 21.08.2026.
Ўқилди: 372 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик