Ўзбекистон Суперлигасида мухлислар ташрифи бўйича 2026 йилги мавсумнинг янги рекорди қайд этилди.
18-тур доирасида Наманганда ўтказилган "Навбаҳор" – "Насаф" учрашувини стадиондан 19 540 нафар мухлис кузатиб борди. Бу жорий мавсумдаги энг юқори кўрсаткич бўлди.
Бунгача рекорд "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига тегишли эди. Мазкур баҳсни 19 170 нафар мухлис бевосита стадиондан томоша қилган.
Шу тариқа, Намангандаги учрашув аввалги рекордни 370 нафарга яхшилади.













