Суперлига 18-турининг сўнгги ўйинида "Пахтакор" ўз майдонида "Сурхон"ни қабул қилди.
Баҳсда ҳисоб очилмади - 0:0. 90+3-дақиқада Ҳожимат Эркиновнинг киритган голи офсайд сабаб бекор қилинди.
"Шерлар" 39 очко билан 2-ўринда қолди. Улар пешқадам "Нефтчи"дан 3 очко ортда.
"Сурхон" 19 очко билан 14-ўринда.













