Франция Лига 1нинг 2026/27 йилги мавсуми 1-туридан ўрин олган баҳсда «Марсель» ўз майдонида «Страсбург»ни қабул қилди ва рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмасдан 4:0 ҳисобида зафар кучди.
Биринчи бўлимда провансалликлар катта ташаббусга эга бўлишганига қарамай, бундан наф чиқара олишмади. Ҳисоб иккинчи бўлим бошидаёқ очилди — Эйнджел Гомеснинг узатмасидан сўнг Амин Гуири меҳмонлар дарвозасини ишғол этди.
59-дақиқада «Страсбург» аъзоси Самир Эль-Мурабет қизил карточка олиб, майдонни тарк этгач, мезбонлар ҳужумкорликни янада оширишди. 68-дақиқада Гуири пенальтини аниқ амалга ошириб, дублни расмийлаштирди. Ўйин якунига қадар Кейлиан Абдалла ва Пьер-Эмиль Хёйбьерг ҳам ўз голлари билан орадаги фарқни йирик кўринишга олиб келди.













