Кириш Регистрация

Артета «Арсенал»га Альварес каби ҳужумчи керакми деган саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш борасидаги саволларга тўхталди.

Жума куни «канонирлар» Премьер-лиганинг 1-турида «Ковентри Сити» устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонишди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида журналист пойтахт гранди устозига янги форвард харид қилиш эҳтимоли ҳақида савол берди.

— Жамоангизнинг ўйин услубини ҳисобга олганда, сизга Хулиан Альварес каби яна бир марказий ҳужумчи керак деб ҳисоблайсизми?

— Олдин ҳам айтганимдек, мен ҳозирги таркибимиздан жуда мамнунман. Ҳозир биз учун энг муҳими — қўл остимизда бор бўлган футболчиларни янада ривожлантиришдир. Жамоамиз шундоқ ҳам етарлича кучли, — дея журналист Коннор Хамм Артетанинг сўзларини келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жума кунги ўйин олдидан «Арсенал» «Астон Вилла»дан марказий ҳимоячи Эзри Консанинг трансферини эълон қилган эди.

Хулиан Альварес эса Мадриднинг «Атлетико» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Уни бозор қиймати Transfermarkt портали томонидан 120 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 06:43, 22.08.2026.
Ўқилди: 663 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик