Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

«Ливерпуль» Минте билан шахсий шартномани келишиб олди ва «Брайтон»га 70 млн евро таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, «Ливерпуль» «Брайтон»нинг қанот ҳужумчиси Янкуба Минте учун 70 миллион евро миқдорида таклиф юборди ва гамбиялик вингернинг ўзи билан шахсий шартнома шартларини тўлиқ келишиб олди.

Манбага кўра, «Брайтон» билан музокаралар давом этмоқда ва мерсисайдликлар ушбу трансфернинг амалга ошишига оптимистик руҳда қарашмоқда. Шуниси эътиборлики, Минтенинг хариди «Ливерпуль» учун асосий трансфер нишони бўлиб қолаётган Брэдли Барколага муқобил вариант эмас — клуб ҳар икки йўналишда ҳам иш олиб бормоқда.

Ўтган мавсумда Минте барча турнирларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг «Брайтон» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталига кўра, вингернинг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 07:27, 22.08.2026.
Ўқилди: 764 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик