«Галатасарой»нинг 27 ёшли нигериялик ҳужумчиси Виктор Осимхеннинг лондонликлар сафига ўтиш эҳтимоли жуда паст баҳоланмоқда.
Foot Mercato нашри хабарига таяниб Transfer News Live тарқатган маълумотга кўра, «Арсенал» футболчи маош талабларини пасайтирмагунча музокараларга киришмайди. Ҳозирда Осимхен Туркия клубида йилига 20 миллион евро маош олмоқда ва лондонликлар унга бундай молиявий шароитларни таклиф қилиш ниятида эмас.
Агар нигериялик форвард маош масаласида ён бермаса, катта эҳтимол билан ушбу ёзда «Галатасарой»да қолади.
Transfermarkt портали Осимхеннинг бозор қийматини 75 миллион еврога баҳоламоқда, унинг турк клуби билан амалдаги шартномаси эса 2029 йилгача мўлжалланган.













