Кириш Регистрация

Расман: Давид Гарсия «Атлетико» билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби 22 ёшли ярим ҳимоячи Давид Гарсия билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Испаниялик футболчи «Кадис»ни тарк этгач, «Атлетико» сафига эркин агент мақомида қўшилди. Томонлар ўртасидаги шартнома 2027 йил 30 июнга қадар амал қилади.

«Бу катта клуб билан шартнома имзолаш имконияти ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Жуда хурсандман. Олдимга қўйилган мақсадларга эришиш учун иштиёқ ва катта хоҳиш билан келдим», — деди Гарсия.

Давид ўтган мавсумни ижара асосида «Ибица» сафида ўтказди. У Примера Федерасион ва Испания кубогида жами 27 та учрашув ўтказиб, шуларнинг 23 тасини асосий таркибда бошлади ва 1 та гол урди.

Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 100 минг еврога баҳоламоқда.

Гарсиянинг «Атлетико»да дастлаб захира ва ёш футболчилардан ташкил топган таркибда ўзини кўрсатиши кутилмоқда.

Киритилди: 13:42, 22.08.2026.
Ўқилди: 822 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик