Кириш Регистрация

Расман: "Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячини сотиб олди ва Ла Лигага ижарага берди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" Австриянинг "Аустрия Вена" клубидан 18 ёшли марказий ҳимоячи Ифеаньи Ндуквени қўлга киритди.

Англия клуби Ндукве трансфери бўйича дастлабки келишувга йил бошида эришганди. Ёзда футболчи "Ливерпуль"да синовдан муваффақиятли ўтгач, трансфер расмийлаштирилди.

Бироқ ёш ҳимоячи 2026/27 йилги мавсумни "Энфилд"да ўтказмайди. "Ливерпуль" уни ўйин амалиётига эга бўлиши учун Испания Ла Лигасида иштирок этаётган "Леванте"га бир мавсумга ижарага берди.

Ндукве Австрия футболи тарбияланувчиси бўлиб, асосий позицияси марказий ҳимоя ҳисобланади. "Ливерпуль" уни истиқболли футболчи сифатида кўрмоқда ва Испаниядаги мавсуми унинг кейинги ривожланишида муҳим босқич бўлиши кутилмоқда.

Киритилди: 15:26, 22.08.2026.
Ўқилди: 608 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик