Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Англия кубоги баҳсида йирик тартибсизлик рўй берди

Баҳо:
+ | -

Англия кубогининг биринчи саралаш босқичи доирасидаги "Слифорд Таун"-"Хантингдон Таун" учрашуви катта жанжал туфайли охирига етмай қолди, дея хабар тарқатган BBC Sport.

Ҳисоб мезбонлар фойдасига 2:1 бўлиб турган ва ўйин якунланишига оз вақт қолганида "Хантингдон" аъзоси "Слифорд" мураббийларидан бирини туртиб юборган ва қўшимчасига калла қўйган. Натижада майдондан четлатилган.

Айни ушбу қўполликдан кейин оммавий тартибсизликлар бошланиб кетган. Охир-оқибат ҳакам учрашувни бекор қилишга қарор қилган.

Иккала клуб расмий твиттерлари тарқатган хабарга кўра, жанжалга майдондаги 22 футболчи, захирадагилар ва бошқа ишчилар ҳам қўшилиб кетганлар. Можаро 2 соатдан ошиқроқ вақт давом этган бўлиб, жабрланганлар ҳам бор. Шунингдек, тасвирга олиш ускуналари ҳам зарар кўрган. Натижада тартибсизликка оид видеоматериаллар йўқолган.

Бу ҳақда ҳали лига раҳбарияти ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг бирор расмий маълумоти эълон қилинганича йўқ.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 09:30, 21.09.2013.
Ўқилди: 5155 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4426]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3637]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3426]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2550]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2242]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2165]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2154]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2096]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1848]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик