«Барселона» бош мураббийи Ханси Флик жамоанинг икки футболчиси — ярим ҳимоячи Родри ва ҳимоячи Жоау Канселунинг жисмоний ҳолати ҳақидаги саволларга жавоб берди.
«Родри майдонга қайтишга жуда жиддий тайёргарлик кўряпти. Режамизга кўра, у душанба куни жамоа билан бирга тўлиқ машғулот ўтказиши керак», — деди Флик. Шу тариқа, мутахассис Родри «Эльче»га қарши ўйинда майдонга тушмаслигини маълум қилди.
«Канселу эртага ўйнаши мумкин. У тайёр. Менинг назаримда, унинг техникаси жуда юқори ва футболга бўлган иштиёқи катта. Ўтган мавсумда у жамоага ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда катта фойда келтирди», — деди Флик журналистларга.













