Бугун, 22-август куни Германия Суперкубоги-2026 учун Дортмунднинг «Боруссия» ва Мюнхеннинг «Бавария» клублари ўзаро баҳс олиб боради.
Учрашув Дортмунддаги «Дортмунд» стадионида ўтказилади. Баҳсни Даниэль Шлагер бош ҳакам сифатида бошқариб боради. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:30 да бошланади.
Жамоаларнинг бошланғич таркиблари:
«Боруссия»: Кобель, Антон, Бенсебаини, Беллингем, Нмеча, Карецас, Гаду, Свенссон, Рюэрсон, Инасио, Гирасси.
«Бавария»: Нойер, Мин Жэ, Та, Киммих, Браун, Диас, Олисе, Лаймер, Станишич, Павлович, Кейн.
Ўтган мавсумда «Бавария» 89 очко жамғариб, Германия чемпиони бўлди. Шунингдек, мюнхенликлар Германия кубогини ҳам қўлга киритди. Шу сабаб Дортмунднинг «Боруссия» клуби мамлакат вице-чемпиони сифатида Суперкубокда иштирок этади.
2025-йилги Германия Суперкубогида ҳам «Бавария» ғолиб чиққан. Мюнхенликлар ҳал қилувчи учрашувда «Штутгарт»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.













