Кириш Регистрация

Кевин Де Брёйне: «Асосийси — ғалаба, жамоага ёрдам берганимдан хурсандман»

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсумда кўп ўйинларни ўтказиб юборган Кевин Де Брёйне айни пайтда мунтазам майдонга тушмоқда ва жамоасига ёрдам бераётганидан хурсанд. Бельгиялик футболчи «Наполи»нинг янги бош мураббийи Массимилиано Аллегри билан яхши муносабат ўрнатган.

«Энг асосийси — ғалаба. Жамоага ёрдам берганимдан хурсандман. Мавсум бошига келсак, ҳали энг мақбул жисмоний ҳолатимизга чиқишимиз керак. Шунга қарамай, ажойиб ўйин ўтказдик.

Ўтган йилга нисбатан нима ўзгарди? Аслида, Аллегри мендан ҳозирча жуда кўп нарса талаб қилмаяпти, чунки яқиндагина сафга қайтдим. Менинг вазифам — бўш ҳудудларни топиш ва керакли ечимларни қабул қилиш», — дея Де Брюйне сўзларини calcionapoli1926.it келтирди.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик футболчи ўтган йил ёзида «Манчестер Сити»дан қуёшли Неаполга кўчиб ўтганди.

Киритилди: 08:17, 23.08.2026.
Ўқилди: 359 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик