Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 1-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг АПЛдаги илк ўйинини асосий таркибда бошлайди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 2026/27 йилги мавсуми 1-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» — «Борнмут» учрашуви учун жамоаларнинг бошланғич таркиблари эълон қилинди.

Қувонарлиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «шаҳарликлар»нинг асосий таркибидан жой олди. Энцо Мареска уни Марк Гэҳи, Рубен Диаш ва Йошко Гвардиол каби ҳимоячилар билан бирга бошланғич таркибга киритди. «Сити» расмий сайти ҳам Гэҳи ва Рико Льюиснинг асосий таркибга қайтганини тасдиқлади.

«Манчестер Сити»: Доннарумма, Ҳусанов, Диаш, Гэҳи, Гвардиол, Льюис, Андерсон, О’Райли, Семеньо, Фоден, Холанд.

«Борнмут»: Петрович, Трюффер, Кук, Хилл, Скотт, Эванилсон, Антониу Силва, Адам Смит, Тавернье, Клюйверт, Райан.

Эътиборлиси, Эрлинг Холанд «Манчестер Сити» сафидаги 200-учрашувини ўтказади. Норвегиялик ҳужумчи жамоанинг ҳужум чизиғига етакчилик қилади.

«Манчестер Сити» — «Борнмут» баҳси «Этиҳад» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:50, 23.08.2026.
Ўқилди: 1549 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик