Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 - Бухоро

Адейеми "Барселона" сафидаги расмий дебютида гол урди (Видео)

Баҳо:
+ | -

Карим Адейеми "Барселона" сафидаги илк расмий учрашувидаёқ гол уришга муваффақ бўлди.

Германиялик ҳужумчи Ла Лига доирасида "Эльче"га қарши кечган баҳснинг биринчи бўлимига қўшиб берилган вақтда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Голга Рафинья ассистентлик қилди.

Ушбу учрашув Адейеми учун каталонияликлар сафидаги расмий дебют бўлди. У мавсумолди тайёргарлигида ҳам "Барселона" учун гол уришга улгурганди — "Базель"га қарши ўртоқлик учрашувида ўз ҳисобини очган.

24 ёшли футболчи ёзги трансферлар ойнасида Дортмунднинг "Боруссия" клубидан "Барселона"га кўчиб ўтди. Трансфер қиймати 22 миллион еврони ташкил этган бўлиб, бонуслар ҳисобига яна 7 миллион евро қўшилиши мумкин.

Киритилди: 01:35, 24.08.2026.
Ўқилди: 379 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик