Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро

"Бавария" футболчиси Ла Лигага қайтмоқда

Баҳо:
+ | -

"Бавария" футболчиси Брайан Сарагоса яна Ла Лигага қайтади. 24 ёшли вингерни ўз сафига қўшиб олиш бўйича келишувни "Эспаньол" якунламоқда. "Тўтиқушлар" испаниялик футболчини сотиб олиш имконияти билан ижарага олади, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо. Футболчининг ўзи ҳам трансферга розилик берган.

Брайан Сарагоса ўтган мавсумнинг биринчи ярмини "Сельта"да ижара асосида ўтказди, мавсумнинг иккинчи қисмида эса Италиянинг "Рома" клубида ҳам ижара асосида тўп тепди. Футболчининг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

"Эспаньол" Ла Лигадаги мавсумни "Леванте" устидан 3:0 ҳисобидаги ғалаба ва Мадриднинг "Реал" клубига қарши 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан бошлади.

Киритилди: 02:53, 24.08.2026.
Ўқилди: 1015 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик