«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик мавсумнинг «Эльче»га қарши илк расмий учрашувида Гави олган жароҳат ҳақида фикр билдирди.
Ярим ҳимоячи биринчи бўлим сўнггида жароҳат сабаб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига Педри майдонга тушди.
«Гавининг тиббий текширув натижаларини кутишимиз керак. Муаммо тиззасида. Вазият у алмаштирилганидан кейин дастлаб ўйлаганчалик ёмон эмас. Ўйиндан кейин у ўзини анча яхши ҳис қилди. Кўрамиз», — деди Флик.
«Барселона» «Эльче»ни 5:0 ҳисобида йирик ҳисобда мағлуб этди. Каталонияликлар сафида Рафинья Диас ва Фермин Лопес иккитадан гол урган бўлса, жамоа янги аъзоси Карим Адейеми яна бир голга муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Гави ўтган йилнинг август ойида тиззасидан операция қилинганидан сўнг узоқ вақт тикланиш жараёнини ўтаган ва жорий йилнинг май ойида сафга қайтган эди.













