Мерсисайдликлар клуби раҳбарияти трансфер ойнаси ёпилишига оз вақт қолганида таркибни янада кучайтириш борасида фаол иш олиб бормоқда. Инсайдер Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, «қизиллар» дедлайнга қадар яна икки ёки уч нафар янги футболчи билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.
Ҳозирда клубнинг асосий эътибори ҳужум чизиғи ва қанотларни кучайтиришга қаратилган бўлиб, «ПСЖ» ҳужумчиси Брэдли Баркола ҳамда «Брайтон» вингери Янкуба Минте устувор мақсад сифатида қаралмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Премьер-лиганинг 1-турида «Ливерпуль» сафарда «Ньюкасл» билан жанговар дуранг (2:2) қайд этган эди. Жамоа кейинги ўйинини ўз майдонида 29 август куни «Ноттингем Форест»га қарши ўтказади.













