"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Пап Матар Сарр ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар жамоасини ўзгартириши мумкин.
23 ёшли сенегаллик футболчига "Ноттингем Форест", "Эвертон" ва "Астон Вилла" томонидан қизиқиш мавжуд. Шунингдек, Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клуби ҳам Саррнинг вазиятини кузатиб бормоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Сарр янги мавсумда мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида "Тоттенхэм"ни тарк этишга тайёр. "Астон Вилла" ва "Ноттингем Форест"нинг қизиқиши бошқа манбаларда ҳам қайд этилган.
Аввалроқ "Галатасарой" футболчи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришгани хабар қилинганди. Бироқ клублар трансфер нархи бўйича келиша олмаган. Айрим сўнгги манбалар "Тоттенхэм" Саррни фақат тўлиқ трансфер асосида сотишни исташи ва уни юқорироқ суммага баҳолаётганини билдирмоқда.
Ўтган мавсумда Сарр барча мусобақалар доирасида 35 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урган.













