Бразилиялик вингер Савиньо «Манчестер Сити»ни «Тоттенхэм»га расман алмаштирди. Бу ҳақда «шпорлар» матбуот хизмати хабар бермоқда. Келишув тафсилотлари ошкор этилмаяпти.
Янги клубда 22 ёшли футболчи 17-рақам остида тўп суради. Инсайдерларнинг миш-мишларига ишонсак, ҳужумчини сотиб олиш «шпорлар»га 87,7 миллион евро ва 11,7 миллион евро миқдоридаги бонусларга тушган.
Бразилиялик футболчи 2024 йилдан бери «Манчестер Сити» сафида ўйнаб келаётган эди. У шу вақт мобайнида барча турнирларда 84 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 16 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Савиньонинг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.













