Каталониянинг «Барселона» клуби «РБ Лейпциг» ҳимоячиси Кастелло Лукебани кузатиб бормоқда.
Клуб бош мураббийи Ханси Флик 23 ёшли француз футболчисини юқори баҳолайди, чунки у марказий ҳимояда ҳам, чап қанот ҳимоясида ҳам бирдек муваффақиятли ўйнай олади.
Бироқ ушбу трансфернинг амалга ошиши ҳимоячи Алекс Бальденинг жамоани тарк этиши ёки этмаслигига боғлиқ бўлади.













