"МЮ" бош мураббийи Дэвид Мойесдан жамоа собиқ устози сер Алекс Фергюсон унинг "Олд Траффорд"даги ишига ҳалал бераётган-бермаётганини сўрашди.
"Йўқ, айтарли гап йўқ. У билан ҳафтасига бир мартагина мулоқот қилиб тураман. Ўйинлардан кейин бироз муддат гаплашиб оламиз. Унда ҳам шунчаки кўришамиз, холос.
У ҳозир жамоа директори, шундай экан унинг ўгитларини ҳисобга олишим керак. Бундан нега бош тортишим керак экан? Аҳмоқлик қилган бўламан-ку.
Унинг ҳали ҳамон шу ерда эканидан жуда хурсандман. Ишимга мутлақо ҳалақит қилмаяпти. У мураббийлик нима эканини ўзи яхши тушунади", - таъкидлади Мойес Daily Mail билан суҳбатда.