Кириш Регистрация
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
27/08 23:30 Сельта 1-2 Осасуна
28/08 00:00 Барселона 2-0 Атлетик Бильбао

«Бешиктош» ҳакамликдан жиддий норозилик билдирди

Баҳо:
+ | -

«Бешиктош» Туркия чемпионати 2-турида «Аланьяспор»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг ҳакамлар бригадаси ишини кескин танқид қилди.

Истанбул клуби бош ҳакам Аднан Дениз Кайятепе ва ВАР ҳаками Бюлент Биринчиоғлунинг қарорларидан норози бўлиб, келгусида уларни ўз ўйинларида кўришни истамаслигини маълум қилди.

«Аланьяспор»га қарши учрашувдаги ҳакамлик тарихга кирди. Ўтган йили Туркия кубоги ярим финалидаги можароли қарорлари ҳали ҳам ёдимизда бўлган Аднан Дениз Кайятепе худди «Қаерда тўхтаган эдик?» дегандек, ўз фаолиятига яна бир шармандали ҳакамликни қўшди», — дейилади клуб баёнотида.

«Бешиктош» учта баҳсли эпизодга алоҳида эътибор қаратди. Биринчи ҳолатда «Аланьяспор» футболчиси Фидан Алити Леандро Троссарнинг юзига зарба бергани, аммо бош ҳакам ҳам, ВАР ҳам вазиятга аралашмагани таъкидланди.

«Рақиб футболчиси Троссарга бутун дунё кўз ўнгида зарба берди. Аднан Дениз Кайятепе буни кўрмади, ВАР ҳаками Бюлент Биринчиоғлу эса жим қолди», — дея клуб муносабат билдирди.

Шунингдек, «Бешикташ» О Хён Гюнинг бекор қилинган голи ҳамда Душан Влахович жарима майдонида йиқилган вазиятда фол белгиланмаганидан норози бўлди. Клуб фикрича, ҳар икки эпизодда ҳам нотўғри қарор қабул қилинган.

«Биз ҳеч қандай устунлик ёки имтиёз талаб қилмаяпмиз. Фақат адолатли ва тенг ҳакамликни хоҳлаймиз. Бу адолатсиз тизим ўзгармагунча, курашимизни давом эттирамиз», — дейилади баёнотда.

«Аланьяспор» Нуну Лиманинг 73-дақиқада урган голи эвазига «Бешиктош»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Киритилди: 04:44, 26.08.2026.
Ўқилди: 676 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик