Испаниянинг "Вильярреал" клуби Канада терма жамоаси ярим ҳимоячиси Натан Салиба трансферини расман эълон қилди. 22 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2031 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
ОАВ маълумотларига кўра, трансфер қиймати 15 миллион еврони ташкил этган. Салиба бунга қадар Бельгиянинг "Андерлехт" клуби шарафини ҳимоя қилган.
Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 10 миллион евро деб баҳоламоқда.
Салиба 2025 йил ёзида "Монреаль"дан "Андерлехт"га ўтган ва Бельгия клуби сафида бир мавсум тўп сурган. Шу вақт ичида у 50 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урган ва 2 та голли узатма амалга оширган.
2026 йилги жаҳон чемпионатида эса Салиба 3 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма қайд этди.













