"Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Франк Кесси Италия А Серияси клублари қизиқиш доирасида қолмоқда.
Журналист Жанлука Ди Марцио маълумотига кўра, 29 ёшли Кот-д’Ивуар футболчиси учун "Рома" ҳам курашга қўшилган. Римликлар уни "Ювентус"дан илиб кетишни режалаштирмоқда.
"Рома" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Кесси трансферига шахсан қизиқиш билдирмоқда. Мутахассис ярим ҳимоячи билан аввал "Аталанта"да бирга ишлаган.
Кесси "Ал-Аҳли"дан кетганидан кейин эркин агент мақомида қолган.
Ўтган мавсумда у 39 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.













