Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

"Астон Вилла" "Байер" ҳужумчисига қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

"Астон Вилла" Кристиан Кофанени эҳтимолий трансфер қилиш масаласида "Байер" билан боғланди. Бу ҳақда журналистлар Жейкоб Тенсвелл ва Дэвид Орнштейн хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, Англия клуби 20 ёшли камерунлик футболчини анчадан бери кузатиб келади. "Астон Вилла"нинг унга қизиқиши Кофане Леверкузен клубига ўтишидан олдин ҳам пайдо бўлган.

Айни пайтда эса "Байер" ҳужумчисини сотиш ниятида эмас.

Кофанедан ташқари, "Астон Вилла"нинг қисқа трансфер рўйхатидан Жан-Филипп Матета, Рафаэл Леау ва Николя Джексон ҳам жой олган. Джексон Олли Уоткинс клубни тарк этган тақдирда Унаи Эмерининг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади.

Кофане "Байер"даги дебют мавсумида барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Леверкузенликлар уни бир йил аввал "Альбасете"дан 5 миллион евродан бироз кўпроқ маблағ эвазига сотиб олган эди.

Киритилди: 14:08, 26.08.2026.
Ўқилди: 845 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик