Ламин Ямал "Барселона"нинг асосий жамоаси сафида расмий ўйинларда 49 та гол урган ва пайшанба куни "Атлетик"ка қарши баҳсда тарихий натижа қайд этиши мумкин.
Агар 19 ёшли вингер "Камп Ноу"да гол урса, у "Барселона" тарихида асосий жамоа сафида расмий ўйинларда 50 та голга эришган энг ёш футболчига айланади.
Ямал 2023/24 йилги мавсумда 7 та гол урган. Кейинги мавсумда бу кўрсаткични 18 тага етказган, 2025/26 йилги мавсумда эса шахсий рекордини янгилаб, 24 та гол муаллифи бўлган.
У Ла Лиганинг илк турида "Эльче"га қарши 5:0 ҳисобидаги ғалабали ўйинда ўз голлари сонини ошира олмади.
"Атлетик" Ямал учун яхши таниш рақиб ҳисобланади. У басклар жамоасига қарши Ла Лигада 6 марта майдонга тушган бўлиб, бу учрашувларнинг 5 тасида ғалаба қозонган ва 1 тасида дуранг қайд этган.
Шунингдек, Ламин Ямал "Атлетик" дарвозасига 2 та гол урган.













