Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

"Бавария" Ким Мин Жэни сотмайди: "Арсенал" ва яна уч клуб рад жавобини олди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" Жанубий Корея терма жамоаси марказий ҳимоячиси Ким Мин Жэга "Арсенал" томонидан билдирилган қизиқишни рад этди.

Absolut Bayern маълумотига кўра, Лондон клуби 29 ёшли футболчини сотиб олиш имкониятини сўраб мурожаат қилган, аммо тезда рад жавобини олган. Шундан сўнг "Арсенал" "Астон Вилла"дан Эзри Консани тахминан 60 миллион евро эвазига харид қилди.

Шунингдек, "Манчестер Юнайтед", "Ноттингем Форест" ва "Астон Вилла" ҳам Ким Мин Жэ бўйича маълумот сўраган, бироқ "Бавария" уларнинг барчасига рад жавобини берган.

Мюнхенликлар спорт директори Макс Эберль 2025 йил ёзида кореялик ҳимоячини сотиш вариантини кўриб чиққан эди. Аммо ҳозирда унинг трансфери клуб режасида йўқ.

Бош мураббий Венсан Компани ҳам Ким Мин Жэнинг фазилатларини юқори баҳолайди. "Бавария"нинг Чежу оролидаги Осиё сафари пайтида у футболчини "ҳақиқий ҳимоя махлуқи ва жуда тезкор" деб таърифлаган.

Ким Мин Жэ ҳам "Бавария"да қолиш ниятида ва жамоанинг марказий ҳимоя чизиғида ишончли вариант бўлиб қолмоқда.

Киритилди: 16:30, 26.08.2026.
Ўқилди: 826 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик