Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

"Барселона" Касадо нархини туширди

Баҳо:
+-1 | -

MARCA хабарига кўра, "Барселона" жамоани тарк этиши кутилаётган ярим ҳимоячи Марк Касадо учун талаб қилаётган маблағни тахминан 25 миллион еврогача туширди.

22 ёшли "Ла Масия" тарбияланувчисига мавсум бошланишидан олдин асосий таркибда мунтазам ўйин амалиёти кафолатланиши қийин экани маълум қилинган. Шундан сўнг футболчининг атрофидагилар Европадаги бошқа вариантларни ўрганишни бошлаган.

Касадонинг агенти Жорже Мендеш бутун ёз давомида унга янги клуб топиш устида ишламоқда. Бироқ "Барселона" дастлаб 30 миллион евродан ортиқ маблағ талаб қилгани сабаб потенциал харидорлар билан музокаралар олдинга силжимаган.

Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби ҳам футболчига қизиқиш билдирган, аммо Касадо Европанинг топ-лигаларида қолишни устувор мақсад қилиб, Яқин Шарққа кўчиб ўтиш вариантини рад этган.

Айни пайтда "Сандерленд" ва "Ноттингем Форест" футболчининг вазиятини кузатиб бормоқда. Туркиянинг "Бешиктош" клуби эса трансфер ойнаси ёпилишидан олдин Касадони ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий даъвогарлардан бирига айланган.

Киритилди: 16:45, 26.08.2026.
Ўқилди: 1919 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик