"Жирона" ҳимоячиси Арнау Мартинес "Валенсия" сафига ўтди. Бу ҳақда "кўршапалаклар" матбуот хизмати хабар берди.
23 ёшли испаниялик футболчи янги клуби билан 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Мартинес "Валенсия" сафида 22-рақамда ҳаракат қилади.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, трансфер қиймати 5 миллион еврони ташкил этган.
Мартинес "Жирона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У каталонияликлар сафида жами 200 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урган ва 22 та голли узатмани амалга оширган.













