"Порту" "Ренн" ярим ҳимоячиси Секу Фофанани ижара асосида ўз сафига қўшиб олди. Ижара келишуви 2027 йил 30 июнга қадар амал қилади.
31 ёшли кот-д'Ивуарлик футболчи 2025 йилдан буён "Ренн" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг Франция клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
Фофана 2025/26 йилги мавсумда Лига 1 доирасида 12 та учрашув ўтказиб, 1 та гол урди. Шунингдек, Европа лигасида 4 та ўйинда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.
Футболчи фаолияти давомида "Ал-Иттифоқ", "Ан-Наср", "Ланс", "Удинезе", "Бастия", "Фулхэм", "Манчестер Сити" ва "Лорьян" клубларида ҳам тўп тепган.
Transfermarkt портали Кот-д'Ивуар терма жамоаси футболчисининг бозор қийматини 8 миллион еврога баҳоламоқда.













