«ПСЖ» ҳимоячиси Маркиньос УЕФА президенти Александер Чеферин томонидан фейр-плей мукофоти билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросими Монакода ўтказилган 2026/27 йилги Чемпионлар лигаси умумий босқичига қуръа ташлаш жараёнида бўлиб ўтди.
Шунингдек, «Арсенал» ва Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри ҳам УЕФА президентининг махсус мукофотига сазовор бўлди.













