Кириш Регистрация
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
27/08 23:30 Сельта 1-2 Осасуна
28/08 00:00 Барселона 2-0 Атлетик Бильбао

Хаби Алонсо Эмилиано Мартинес трансфери ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо Англия Лига кубогида «Лутон» устидан 2:0 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг «Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартинеснинг эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирди.

Аввалроқ инсайдер Фабрицио Романо аргентиналик футболчининг «Челси»га трансфери 7,5 миллион еврони ташкил этиши мумкинлигини хабар қилган эди.

«Ёзда доимо кўплаб миш-мишлар ва гап-сўзлар бўлади. Мен кийиниш хонамда бўлмаган футболчилар ҳақида гапиришни истамайман. Ўз футболчиларим ҳақида гапиришни афзал кўраман», — деди Алонсо Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Шунингдек, мутахассис «Челси» таркибида яна ўзгаришлар бўлиши мумкинми, деган саволга ҳам жавоб берди.

«Ҳеч қачон аниқ айтиб бўлмайди. Футболда кутилмаган ҳолатлар ва трансфер ўзгаришлари бўлиб туради, бунга тайёр бўлиш керак. Биз сабр билан ҳаракат қиляпмиз ва тайёргарликни давом эттиряпмиз», — деди у.

«Челси»нинг кейинги рақиби «Брайтон» бўлади. Жамоалар 30 август куни Англия чемпионати доирасида ўзаро тўқнаш келади.

Киритилди: 02:42, 28.08.2026.
Ўқилди: 1035 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик