"Наполи" бош мураббийи Рафаэль Бенитес "Милан"га қарши ўйиндан кейин Массимилиано Аллегридан фарқли ўлароқ, жамоаси ўз имкониятларини тўла намоён этмаганини таъкидлади.
"Бугун яхши жамоавий ўйин кўрсата олганимиз ўта муҳим аҳамият касб этади. Биз ҳақиқатан ҳам ҳақиқий футбол жамоасига айланганимизни кўрсата олдик. Бундай ҳолларда ўйинчилар ўз имкониятларини борича намойиш эта оладилар.
Жамоамнинг ўйини менга ёқди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Айтишим мумкинки, биз ўз имкониятларимизнинг 73 фоизини юзага чиқара олдик. Қандайдир кичик камчиликларни тузатиш керак, шунда ғалаба қозониш янада осонлашади.
Ўйиннинг охирги дақиқаларига қадар характер кўрсатишимиз муҳим эди. Бу ўйин жамоамнинг мавсумдаги энг яхшиси бўлгани йўқ, аммо биз Миланга келиб кетма-кет бешинчи ғалабамизни қўлга киритишни уддаладик. Хурсандмиз, албатта", - деди испаниялик мутахассис.