«РБ Лейпциг» «Байер» ярим ҳимоячиси Роберт Андрих трансферига қизиқиш билдирмоқда.
Леверкузенликлар 31 ёшли германиялик футболчини сотишга тайёр, бироқ Андрихнинг ўзи клубда қолишни исташи мумкин.
Ярим ҳимоячининг «Байер» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойига қадар мўлжалланган. Андрих 2021 йилдан буён Леверкузен клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
У ўтган мавсум Бундеслигада 32 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.













