Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта 1-0 Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Беҳруз Каримов ва «Лугано» Конференциялар лигасидаги рақибларини билиб олди

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистонлик футболчи Беҳруз Каримов тўп тепаётган «Лугано» УЕФА Конференциялар лигаси 2026/27 йилги мавсуми лига босқичидаги рақибларини билиб олди. Монте-Карлода ўтказилган қуръа натижасига кўра, Швейцария клуби олтита турли жамоага қарши майдонга тушади.

«Лугано» ўз майдонида Сербиянинг «Црвена Звезда», Бельгиянинг «Синт-Трёйден» ва Литванинг «Кауно Жальгирис» клубларини қабул қилади. Сафарда эса Даниянинг «Копенгаген», Испаниянинг «Хетафе» ва Чехиянинг «Яблонец» жамоаларига қарши ўйнайди.

«Лугано» қуръада учинчи саватдан жой олган эди. Янги форматга кўра, Конференциялар лигасининг лига босқичида ҳар бир жамоа олтита турли рақибга қарши учтадан уй ва сафар учрашувини ўтказади. Дастлабки саккиз жамоа тўғридан-тўғри нимчорак финалга чиқади, 9–24-ўрин соҳиблари эса плей-оффда қатнашади.

Беҳруз Каримов «Лугано» билан лига босқичи йўлланмасини «Маккаби Тель-Авив»га қарши плей-оффда қўлга киритди. Жавоб учрашуви 1:1 ҳисобида якунланди ва швейцарияликлар икки ўйин натижасига кўра 3:2 ҳисобида устун келди. Каримов 82-дақиқада Ренато Штеффен ўрнига майдонга тушган эди.

Конференциялар лигаси лига босқичи 15 октябрда бошланади ва 17 декабрга қадар давом этади. Учрашувларнинг аниқ тартиби ва бошланиш вақтлари УЕФА томонидан кейинроқ эълон қилинади. 

Киритилди: 18:09, 28.08.2026.
Ўқилди: 1293 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик