Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта 1-0 Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Ник Вольтемаде клубини алмаштиришни истамоқда

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» ҳужумчиси Ник Вольтемаде трансфер ойнаси ёпилгунига қадар клубни тарк этиши мумкин. Германиялик форвард жамоасини алмаштиришга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.

«Ньюкасл» футболчининг истагини инобатга олишга тайёр ва уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага бериш вариантини кўриб чиқмоқда.

Аввалроқ Фабрицио Романо «Наполи» Вольтемадени ижарага олиш имкониятини билиш мақсадида «Ньюкасл» билан боғланганини хабар қилган эди.

24 ёшли ҳужумчи 2025 йил августидан буён «Ньюкасл» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Англия клуби уни «Штутгарт»дан 75 миллион еврога сотиб олган. Вольтемаденинг амалдаги шартномаси 2031 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўтган мавсумда Вольтемаде «Ньюкасл» сафида 51 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 18:32, 28.08.2026.
Ўқилди: 810 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик