«Динамо» футболчиси Санжар Қодирқулов чап оёқ тиззасидан жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказди.
Қодирқулов «Хоразм»га қарши учрашувда жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолган эпизодда жароҳат олган ва сафдан чиққан эди.
Клуб тиббий бўлими тавсиясига кўра, футболчи дастлаб якка тартибда енгил машғулотлар олиб борди. Бироқ кейинги текширувлардан сўнг жароҳатни жарроҳлик йўли билан даволаш зарур, деган хулосага келинди.
Санжар Қодирқуловга чап тиззанинг латерал мениски йиртилиши ташхиси қўйилди ва жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди.
«Динамо» бош шифокори Иззат Абдувоҳидовнинг маълум қилишича, Қодирқуловнинг жароҳатдан тўлиқ тикланиб, сафга қайтиши учун тахминан бир ойдан кўпроқ вақт талаб этилади.













