«Леганес» «Комо» билан 33 ёшли ҳужумчи Альваро Моратани 2026/27 йилги мавсум учун ижарага олиш бўйича келишувга эришди.
Битимда футболчини кейинчалик тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган.
Мората «Леганес» сафида 21-рақам остида тўп суради.
Ўтган мавсумда испаниялик ҳужумчи А Серияда 26 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.













