Кириш Регистрация

Сайбари «Бавария»да Тони Крооснинг 19 йиллик натижасини такрорлади

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ярим ҳимоячиси Исмоил Сайбари ўзига хос натижа қайд этди.

Марокашлик футболчи Бундеслиганинг 1-туридан ўрин олган «Штутгарт»га қарши учрашувда 61-дақиқада захирадан майдонга тушди. У 82 ва 90+2-дақиқаларда жамоадошларига голли узатма бериб, «Бавария»нинг 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабасига ҳисса қўшди.

Opta маълумотига кўра, Сайбари Тони Кроосдан кейин Германия чемпионатида «Бавария» сафидаги дебют учрашувида захирадан майдонга тушиб, иккита голли узатмани амалга оширган биринчи футболчи бўлди. Кроос бундай натижани 2007 йил сентябрида қайд этган эди.

Исмоил Сайбари шу ёзда Нидерландиянинг ПСВ клубидан «Бавария»га кўчиб ўтди. Трансфер қиймати 50 миллион еврони ташкил этган.

Киритилди: 07:09, 29.08.2026.
Ўқилди: 930 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик