«Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида ҳужумчи Маркус Рэшфордни сотиб юбориш эҳтимолини истисно қилмаяпти. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, футболчининг вазиятини «Арсенал» ва «Барселона» кузатишда давом этмоқда. Каталония клуби вакиллари ҳатто Рэшфорд ўтган мавсум охирида жамоани тарк этганига қарамай, унинг атрофидаги шахслар билан алоқани сақлаб қолган.
Айни пайтда 28 ёшли футболчининг трансфери амалга ошиши эҳтимоли юқори эмас. Шунга қарамай, «Манчестер Юнайтед»га муносиб таклиф келиб тушса, келишув тўлиқ истисно қилинмайди.
Рэшфорд жамоага қайтганидан сўнг Англия Премьер-лигасида битта учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб тура олмади.
Ҳужумчининг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган.













