Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Кейн «Бавария» билан янги шартнома имзолашга яқин

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн Мюнхен клубида янги шартлар асосида фаолиятини давом эттириши мумкин. Томонлар шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлаб юборган ва ҳамкорликни давом эттиришга жиддий ниятда.

Англиялик ҳужумчининг амалдаги шартномаси келаси йил ёзигача мўлжалланган. Бироқ янги келишув бўйича музокаралар аллақачон бошланган. Кутилаётганидек, янги шартнома камида 2029 йилгача амал қилиши мумкин.

«Биз ўтган ҳафта янги шартнома ҳақида муҳокама бошладик. Бундай келишувларни бир неча кунда расмийлаштириб бўлмайди, чунки ҳали бир қатор тафсилотларни келишиб олиш керак. Ҳозир мен 33 ёшдаман, шунинг учун, эҳтимол, гап фаолиятимдаги сўнгги ҳақиқатан ҳам катта шартнома ҳақида кетяпти. Ҳозирча ҳаммаси яхши кечмоқда», — деди Кейн.

Аввалроқ «Бавария» Бундеслигада «Штутгарт»ни 5:1 ҳисобида йирик ҳисобда мағлуб этган эди.

Киритилди: 15:32, 29.08.2026.
Ўқилди: 802 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик