Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта 1-0 Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Фирмино: «Энфилд»га қайтишни истардим»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Қатарнинг «Ас-Садд» клуби футболчиси бўлган Роберто Фирмино фаолиятини якунлаганидан сўнг мерсисайдликлар афсоналари иштирокидаги ўйинда майдонга тушишни исташини айтди.

«Тан олишим керак, йилдан-йилга мавсумолди тайёргарликлар тобора қийин кечмоқда. Аммо ҳар сафар майдонга чиққанимда ҳануз ўша ҳаяжонни ҳис қиламан. Ўзимни жуда бахтли ҳис қиляпман. Қўлимдан келганича узоқроқ ўйнашни хоҳлайман. Соғлом бўлиб, жамоага фойда келтира олар эканман, давом этмоқчиман. Нега яна беш йил ўйнаб, 40 ёшимда фаолиятимни якунламаслигим керак?

Қачондир албатта “Энфилд”га қайтаман — бу ўзига хос жой. Мен қайтиб, хайрли ишлар учун ўтказиладиган учрашувлардан бирида клуб афсоналари сафида ўйнашни истардим. Агар мени чақиришса — ўйнайман.

“Ливерпуль”ни тарк этганимга уч йил бўлди, аммо ҳануз жамоанинг барча ўйинларини кўришга ҳаракат қиламан. Бу клуб мен ва оилам учун жуда катта аҳамиятга эга. Мухлислар бизга доимо ажойиб муносабатда бўлишган. Бизда жуда кўп ажойиб хотиралар бор. Клуб учун урган барча голларим, қўлга киритилган совринлар ва шаҳар парадлари бизга жуда кўп қувонч бағишлаган. У ерда шунча узоқ вақт ўйнаш имконияти — Худонинг совғаси. Эришган ютуқларимиздан фахрланаман», — дея Фирминонинг сўзларини The Athletic келтирмоқда.

Киритилди: 17:36, 29.08.2026.
Ўқилди: 882 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик