Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта 1-0 Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Фирмино: «Юрген Клоппдан миннатдорман, у фаолиятимда менга жуда катта ёрдам берган»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Қатарнинг «Аc-Садд» клуби футболчиси бўлган Роберто Фирмино Юрген Клопп қўл остида мерсисайдликлар сафида ўтказган даври ҳақида хотиралари билан ўртоқлашди.

«Биз ҳали ҳам баъзида ёзишиб турамиз. Мен Юргендан жуда миннатдорман, чунки у фаолиятимда менга жуда катта ёрдам берган. Дастлаб, “Ливерпуль”га энди ўтган пайтимда менга осон бўлмаган, аммо у ҳақиқатан ҳам менга ишонган. У менга ўз жамоаси учун қанчалик муҳим бўлишимни айтган», — дея Фирминонинг сўзларини The Athletic келтирмоқда.

Роберто Фирмино 2015 йилдан буён «Ливерпуль» сафида ўйнаган. Бразилиялик ҳужумчи «қизиллар» таркибида 352 та ўйинда майдонга тушиб, 107 та гол урган ва 78 та голли узатмани амалга оширган. Фирмино «Ливерпуль» билан Англия чемпиони (2020) ва Чемпионлар лигаси ғолиби (2019) бўлган, мерсисайдликлар сафида жами 7 та совринни қўлга киритган.

Киритилди: 17:38, 29.08.2026.
Ўқилди: 819 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик