Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Мартинес «Челси»га ўтганидан сўнг илк фикрларини билдирди

Баҳо:
+ | -

«Челси»нинг янги дарвозабони Эмилиано Мартинес «Астон Вилла»дан Лондон клубига ўтганидан сўнг илк фикрларини билдирди.

30 август куни эрталаб «кўклар» матбуот хизмати 33 ёшли аргентиналик голкипернинг трансферини расман эълон қилди.

«Челси»да эканимдан жуда хурсандман. Мен ва оилам учун бу қарорни қабул қилиш қийин бўлмади. Ҳозир бахтдан еттинчи осмондаман. Ишга киришишни сабрсизлик билан кутяпман.

Ҳар бир ўйин ва ҳар бир машғулотда 100 фоиз кучимни бераман. Жамоадошларим, клуб ва мухлислар мен билан фахрланиши учун бор имкониятимни ишга соламан», — деди Мартинес «Челси» матбуот хизматига.

Аргентиналик дарвозабон янги клубида катта муваффақиятларга эришишни исташини ҳам таъкидлади.

Мартинеснинг айтишича, у доимо ғалаба қозониш ва совринлар ютишга интилади.

Киритилди: 13:43, 30.08.2026.
Ўқилди: 920 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик