«Чесли» устози Жозе Моуриньо унга қаратилган танқидларнинг сабабини изоҳлади.
«Агар сен 10 йилда битта соврин ютсанг, одамлар сендан кўп нарса кутишмайди. Лекин сен 10 йил кетма-кет совринларни қўлга киритаверсанг, сендан кўп нарса кутишади. Бу борада айб менда ва мен танқидларни тўғри қабул қиламан. Бу менинг хатойим, менинг хатойим»,- деб таъкидлайди мураббий.
Хабарингиз бор, «Челси» АПЛда ўтган 5 тур учрашувларидан кейин тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Бундан ташқари Моуриньо жамоаси чемпионлар лигаси доирасидаги «Базель»га қарши ўйинда Лондонда имкониятни бой берган эди.