Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Ньюкасл» Фернандес-Пардо трансфери бўйича келишувга яқинлашди

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» «Лилль»нинг 21 ёшли бельгиялик ҳужумчиси Матиас Фернандес-Пардо трансфери бўйича келишувга яқинлашди. Бу ҳақда Get French Football News хабар берди.

Фернандес-Пардо 29 август куни «ПСЖ»га қарши учрашув учун «Лилль» қайдномасига киритилмади. Шунингдек, у сўнгги машғулотларда ҳам иштирок этмагани ва француз клуби сафидаги сўнгги ўйинини ўтказиб бўлган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

«Ньюкасл» ёз давомида футболчига қизиқиш билдириб келган, аммо томонлар узоқ вақт унинг трансфер қиймати бўйича келишувга эриша олмаган. Энди эса музокараларда жиддий силжиш юз берган.

Фернандес-Пардо ўтган мавсумда 41 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:47, 30.08.2026.
Ўқилди: 905 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик