Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

«Эвертон» мухлислари 19 ёшли тарбияланувчининг «Ноттингем»га трансферини барбод қилди

Баҳо:
+ | -

«Эвертон» мухлислар норозилигидан сўнг ярим ҳимоячи Харрисон Армстронгни «Ноттингем Форест»га сотишдан воз кечди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Аввалроқ Ливерпуль клуби 35 миллион фунтлик таклифни ёзма равишда қабул қилган ва 19 ёшли футболчига трансферни расмийлаштириш учун Ноттингемга боришга рухсат берган эди.

Бироқ шанба куни «Борнмут»га қарши ўйин вақтида «Эвертон» мухлислари беш ёшидан буён клуб тизимида бўлган Армстронгнинг сотилишига кескин қарши чиқди. Мухлислар трансфер амалга ошса, клуб раҳбарияти «исён»га дуч келишини айтиб ҳайқиришди.

Манбага кўра, трибуналардаги реакция «Эвертон» эгаларига таъсир қилган. Шанба куни кечқурун клуб қарорини ўзгартирди ва якшанба куни эрталаб «Ноттингем Форест»га трансфер амалга ошмаслигини маълум қилди.

Шу билан бирга, Армстронг «Борнмут»га қарши учрашувда «Эвертон»нинг асосий таркибида майдонга тушиб, 86 дақиқа ўйнади.

Киритилди: 18:27, 30.08.2026.
Ўқилди: 853 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик