Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Аллегри: «Агар гол ўтказиб юборсак, демак рақиб кучлироқ бўлган»

Баҳо:
+ | -

«Наполи» бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Комо»дан 1:2 ҳисобидаги мағлубиятни изоҳлади. Учрашув А Сериянинг иккинчи тури доирасида бўлиб ўтди.

«Биз шуни тушунишимиз керакки, агар гол ўтказиб юборсак, демак рақиб кучлироқ бўлган. Буни қабул қилишимиз керак. Энг ёқимсиз ҳолат биринчи бўлим тугашига 20 сония қолганда содир бўлди, ўшанда биз яна таваккал қилдик. Бундай вазиятлар устида албатта ишлашимиз керак.

Мен салбий жиҳатлар ҳақида гапиряпман, чунки айнан уларни тўғрилашимиз керак. Аммо ижобий томонлар ҳам кўп бўлди. Биз бир нечта хавфли вазиятлар яратдик, иккинчи бўлимда эса рақибни ўз ярим майдонига қамаб қўйдик.

Йигитлар ўйин 90 дақиқа давом этишини тушуниб олишлари керак. Учрашув охиригача сабр ва хотиржамликни сақлаш зарур. Улар кучли жамоа эканимизни англашлари керак, аммо ўйиннинг айрим қисмларини яхшилашимиз шарт», — дея Аллегрининг сўзларини Il Napolista келтиради.

«Наполи» 3 очко билан 12-ўринда бормоқда.

Киритилди: 05:13, 31.08.2026.
Ўқилди: 861 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик